Ўзбекистон Республикаси авиакомпаниялари вакиллари билан учрашув

“Ўзавиация” агентлигида Ўзбекистон Республикаси авиакомпанияларининг вакиллари билан «Humo Air» авиакомпанияси томонидан бекор қилинган парвозлар билан боғлиқ масаласи юзасидан муҳокама учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Адлия катта маслаҳатчиси, Тошкент Авиация прокурори Ш.Мамаджанов иштирок этди ва учрашув иштирокчиларига «Humo Air» авиакомпанияси томонидан ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаятганлиги ва бекор қилинган парвозлар учун қайтариладиган маблағларни кечиктирилиши юзасидан, чипта сотиб олган йўловчилар томонидан прокуратура идораларига келиб тушган кўпкина шикоятлар мавжудлиги тўғрисида маълумот берди.

Учрашув якунида «Humo Air» авиакомпаниясига мазкур вазиятдан чиқиш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси авиакомпаниялари томонидан келгусида шу каби вазиятларга йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўриш, йўловчилар томонидан иштимои тармоқларда келиб чиқадиган ғазабларни ва норозиликларни олдини олиш мақсадида парвозларни ассосиз кеч қолишлиги йўқ қилиш.

Шу билан бирга, авиакомпаниялар вакилларига фавқулотда ҳодиса вазиятларда Транспорт вазилиги, “Ўзавиация” агентлиги ҳамда аэропортларнинг таркибий бўлимлари билан ҳамкорликни кучайтириш тавсия этилди.