Фуқаро ҳаво кемаларига радиожиҳозлар бўйича сертификатни бериш

1. Хизмат номи

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар Сертификатини бериш

2. Хизмат натижаси

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар Сертификатини бериш

Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да (ЎзР АҚ-48) ўрнатилган.

3. Хизмат учун бланк (шакл)

Шаклни юклаб олиш

4. Ҳуқуқий асослар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисидаги низоми” (ЎзР АҚ-48).

5. Хизматдан фойдаланувчилар

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини олиш учун ариза билам мурожат қилган фуқаро ҳаво кемасининг эксплуатанти (эгаси) бўлиши мумкин.

6. Ижро муддати

“Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисидаги низоми”га мувофиқ аризани кўриб чиқиш муддати 10 (ўн) иш кун ичида ўрнатилган.

7. Маълумотларнинг таркиби ва ҳажми

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини бериш тартиби тўғрисида маълумотларни мурожаат қилган ҳар қандай шахсга тақдим этиш, шу жумладан «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz зарур бўлган ҳужжатларни юклаб олиш имконияти билан.

8. Маълумотларни кенг тақдим этиш

Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисида маълумотларни тақдим этиши «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz амалга оширилади.

9. Сўровга асосан бериладиган маълумотлар

  • Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисида маълумотларни оғзаки равишда 9-00 дан 18-00 гача тақдим этиши: 78-120-00-62 ёки 78-120-00-63 сонли телефон рақамлари орқали;

  • Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз 71-254-14-82 сонли факс рақами орқали қабул қилиш, ёзма равишдаги сўровномаларни 9-00 дан 18-00 гача «Ўзавиация» агентликнинг девонхонаси орқали қабул қилиш ва бериш;

  • Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз қабул қилиш: caa@uzcaa.uz ёки technique@uzcaa.uz электрон почтаси орқали.

10. Ислатиладиган хужжатлар бланкалари (шакллари)

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификати ва аризанинг бланкалари “Фуқаро ҳаво кемаларнинг радиожиҳозлар сертификатни бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да белгиланган.

11. Зарур бўлган хужжатлар

“Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 3-иловасига мувофиқ Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини бериш ёки қайта расмийлаштириш ёки унинг дубликатни бериш тўғрисида Ариза. Аризада радиосигналларни узатувчи радиожиҳозлар рўйхатини кўрсатади.

12. Пуллик хизматлар

Хизмат бепул

13. Давлат хизмати кўрсатиш босқичлари

“Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да қойидаги босқичлар белгиланган:

  • аризани қабул қилиш ва уни рўйхатдан ўтказиш;

  • аризани ва илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш;

  • аризачидан аниқланган камчиликларнинг бартараф қилганлиги тўгрисида хужжатларни қабул қилиш;

  • фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини беришни ёки беришни рад этиш.

14. Рад этиш асослари

Фуқаро ҳаво кемасининг радиожиҳозлар сертификатини беришни рад этилиш асослари қуйидаги ҳолатларда бўлиши мумкин:

  1. агар аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига жавоб бермаса ёки нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлса ёки зарур бўлган хужжатларнинг бутун тўплами аризага илова қилинмаган бўлса;

  2. агар Аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаса.

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 29.05.2020 15:21:05

Чоп этиладиган нусхаси