Ульжаев Толиб Эгамбердиевич

“ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги директор
  • caa@uzcaa.uz
  • +998-78 120-00-60
  • Шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: душанба, жума 09:00 дан 11:00 гача

1959 йили 18 апрелда Самарқанд шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими.
1979 йили Кировоград фуқаро авиацияси учувчи-штурманлар билим юртини,
1988 йили Ленин орденли фуқаро авиацияси академиясини тугатган.
1976 – 1979й. Кировоград фуқаро авиацияси учувчи-штурманлар билим юрти курсанти.
1979 – 1994й. Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси Самарқанд бирлашган авиация отрядида Aн-24, Ту-154 самолётлар штурмани, учувчилар отряди авиаескадриляси штурмани.
1994 – 1999й. «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпаниясини Учувчилар мажмуаси Учувчилар-услубий бўлимининг штурман-инспектори.
1999 – 2001й. «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бош штурмани.
2001 – 2007й. «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпанияси парвозлар хавфсизлигини бўйича инспексиясининг бошлиғи.
2007 – 2008й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғи ўринбосари.
2008 – 2019й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғги.

Aгентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Aгентликка юкланган вазифа ва функсияларнинг бажарилишини ташкил етиш;

Транспорт вазирлиги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Aгентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок етиш;

Aгентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил етиш, Aгентлик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш.

Лим Олег Николаевич

“ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги директор ўринбосари
  • caa@uzcaa.uz
  • +998-78 120-00-58
  • Шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: сешанба, пайшанба 09:00 дан 11:00 гача

1960 йили 25 майда Тошкент вилоятининг Тойтепа шахрида тугъилган.
1980 йили фуқаро авиацияси Кирсанов авиация техник билим юртини, 1987 йили Киев фуқаро авиацияси мухандислари институтини тугатган.
1977-1980й. Фуқаро авиацияси Кирсанов авиация техник билим юрти курсанти .
1980-1992й. Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси Урганч бирлашган авиаотряднинг авиация-техника базасида авиатехник, смена мухандиси, самолёт участкасининг катта мухандиси, участканинг этакчи мухандиси.
1992-1995й. «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиация-техника мажмуасидаги вертолёт участкасида этакчи мухандис.
1995-1998й. «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг текширишлар бўлимида этакчи мухандис-инспектор.
1998-2002й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида авиация ходисаларини текшириш бўлимининг бошлигъи ўринбосари.
2002-2003й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаш ва лицензиялаш бўлими бошлигъи.
2003-2008й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлигъи.
2008-2019й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлигъи ўринбосари
2019 йил 1 июнда “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги директор ўринбосари.

Халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг манфаатини ифодалайди, бошқа давлатларнинг авиация маъмуриятлари билан ўзаро ҳаракат ва ҳамкорликни таъминлайди. Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармасининг, Олий малака комиссиясининг, Марказий тиббий-учувчилар експерт комиссиясининг фаолиятини ташкил етади ва бошқаради. Фуқаро авиациясининг субъйектлари ва объйектларида сертификатлаш текширув ва инспекторлик назоратини ўтказишдаги комиссияларнинг ишида иштирок етади.

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 12.05.2020 10:14:35

Чоп этиладиган нусхаси