Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси эксплуатанти сертификати

1. Хизматлар номи

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси эксплуатантларини сертификатлаш 

2. Хизматлар натижаси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант Сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 01 мартдаги 58-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган.

3. Хизмат учун бланк (шакл)

Шаклни юклаб олиш

4. Ҳуқуқий асослар

  1. Ҳаво кодекси, 44-модда
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Фуқаролик авиацияси агентлиги, темир йўллар орқали ташишлар хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 337-сонли Қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 01 мартдаги 58-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”.

5. Хизмат олувчилар

Юридик ва жисмоний шахслар хизмат олувчилар бўлиши мумкин.

6. Ижро муддати

“Ўзавиация” Агентлигига ариза тушган кундан эътиборан 30 кун.

7. Ахборот таркиби ва ҳажми

Мурожаат қилган ҳар бир шахсга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисида ахборот бериш, шу жумладан “Ўзавиация” Агентлигининг қуйидаги сайтидан керакли ҳужжатларни кўчириб олиш имконияти кафолатланади - www.uzcaa.uz.

8. Кенг хабардор қилиш

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисида ахборот бериш “Ўзавиация” Агентлигининг қуйидаги веб-сайти орқали амалга оширилади - www.uzcaa.uz.

9. Расмий сўров бўйича хабардор қилиш

(78) 120-00-61 ёки (78) 120-00-71 телефон рақамлари бўйича: соат 9-00 дан 18-00 гача Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатантларни сертификатлаш тартиби тўғрисида оғзаки ахборот бериш; (71) 254-14-82 ёки (71) 255-53-37 факс бўйича кеча-кундуз, ёзма сўровларни қабул қилиш “Ўзавиация” Агентлиги канцеляриясида соат 9-00 дан 18-00 гача расмий сўров бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш; Электрон почта бўйича: caa@uzcaa.uz ёки flight@uzcaa.uz кеча-кундуз ёзма сўровларни қабул қилиш.

10.  Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланклари (намуналари)

Аризалар ва Сертификат намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 01 мартдаги 58-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган.

11. Керакли ҳужжатлар

Ариза ва керакли тасдиқловчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 01 мартдаги 58-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган.

12. Хизматлар ҳақи

Хизмат бепул амалга оширилади.

13. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари

“Ўзавиация” Агентлиги сайтида www.uzcaa.uz босқичма-босқич «асосий – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» Фуқаролик авиацияси эксплуатантлари ва субъектлари “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га босинг.Ушбу Низомда қуйидаги босқичлар белгиланган:

  1. Низомга иловага мувофиқ расмийлаштирилган аризани тасдиқловчи ҳужжатлар тўплами билан бирга қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  2. Ариза берувчига ариза қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабар берилган ҳолда аризани дастлабки баҳолаш;
  3. Ариза берувчига аниқланган камчиликлар тўғрисида ёзма шаклда хабар берилган ҳолда ариза ва тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;
  4. Ариза берувчидан тасдиқловчи ҳужжатларни текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар олиш, улар бартараф этилганлигини текшириш;
  5. Белгиланган талабларга мувофиқлик юзасидан текширувини ўтказиш, текширув натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар кўрсатилган ҳолда ҳисоботни расмийлаштириш;
  6. Ариза берувчидан текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар олиш;
  7. Эксплуатантни такрорий текширувини ўтказиш (зарур ҳолларда);
  8. Текширув натижалари бўйича Сертификат бериш (бермаслик) тўғрисида қарорни ўз ичига олган хулоса тайёрлаш.

14. Рад қилиш учун асослар

Сертификат берилишини рад қилиш учун асослар “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиациясида эксплуатант сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган.

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 09.06.2020 14:04:24

Чоп этиладиган нусхаси