Иши якунлари хақида Дававианазорат бошлиғи маърузаси

«Ўзавиация агентлиги» инспекциясининг 2018 йил якунлари бўйича асосий фаолияти тўғрисида
АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авитсиясида парвозлар хавфсизлигини ва авиация хавфсизлигини назорат қилиш

Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 3 (учта) авиакомпания, 11 (ўн битта) аэродром, 2 (иккита) Ўқув-машқ маркази, 5 (бешта) ҲК техник хизмат кўрсатиш ташкилоти ва 2 (иккита) фуқаро авиацияси тамирлаш корхонаси ўз фаолиятини юритмоқда.
“Дававианазорат” инспекцияси томонидан ҳисобот даврида қуйидагилар амалга оширилди:

Еттита сертификатсия текшируви:

– “УЗРОСАВИА” МЧЖнинг ҲК техник хизмат кўрсатиш ташкилоти (сертификатсия учун ариза корхона томонидан биринчи марта тақдим этилган);

– “МАИ” авиакомпаниясининг ҲК техник хизмат кўрсатиш ташкилоти, амалдаги сертификат муддатини узайтириш учун.
Текширув натижалари бўйича Ан-2 самолети ва Ми-8 вертолетларига техник хизмат кўрсатиш ва тамирлашлари учун тегишли Сертифкатлар берилди.

– “Фарғона”, Наманган”, “Термиз”, “Нукус” ва “Навоий” аэродромлари. Текширув натижалари бўйича уч йил муддатга тегишли Сертифкатлар берилди. Ўн олтита инспекторлик текширувлари:

– “Агро-Парвоз” авиакомпаниясининг, “УАТ” авиация корхонасининг ва “АнРад-АЭРО” МЧЖларнинг ҲК техник хизмат кўрсатиш ташкилоти;

– “Фарғона”, “Қарши”, “Наманган”, “Урганч” “Термиз” “Нукус” ва “Навоий”аэродромлари;

– “Агро-Парвоз” “МАИ” авиакомпаниялари ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси;

– “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ўқув маркази” ва “ДОСТУПНОЭ НEБО” ўқув маркази”;

– “Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти” ДУКнинг тиббий санитария қисмининг ТУЭКси;

– “Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти” ДУК тиббий санитария қисмининг, учиш отрядларининг, борткузатувчилар хизматининг ва “Ўзаэронавигация” Марказининг шифокорлари фаолияти текширувлари.

Ўнта авиация хавфсизлиги ва режим-қўриқлаш йўналиши бўйича текширувлари:

– “Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти”, “Фарғона”, “Наманган”, “Бухоро”, “Навоий”, “Нукус” ва “Урганч” халқаро аэропорталарида;

– “УАТ” авиация корхонасида;

– “Агро-Парвоз” МАПП авиакомпаниясида.

– “МАИ” авиакомпанияси.

“Фарғона”, “Наманган”, “Тошкент”, “Сергели”, “Қарши”, “Навои”, “Бухоро”, “Самарқанд”, “Термез”, “Нукус” ва “Ургенч” аэропортларида парвозларда қидирув ва қутқарув таминоти бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув ва қутқарув хизматига азо вазирлик ва идоралар иштирокида ўтказилган ўқув машғулотлари ўтказилиши назорат қилинди.

Сертификатсия ва инспекция текшируви натижалари бўйича ҳамда аниқланган камчиликларни батараф этиш учун аниқ муддатлари кўрсатилган Режалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Авиакомпанияларда маршрутлар бўйича 23та инспекция текширувлари бажарилган, натижалари бўйича баённомалар тузилган. Парвозлар хавфсизлигига хатар соладиган камчиликлар аниқланмаган. “Дававианазорат” инспекциясининг асосий ташкилий тадбирлар Режасига асосан Ўзбекистон Республикасига парвозлар бажараёткан чет эл авиакомпаниялари ҳаво кемаларининг 64та перрондаги текшируви ўтказилди.
Ҳаво кемаларининг комплекс тренажерларида “Дававианазорат” инспекцияси томонидан 12та текширув ва 1та экипажнинг ёнғин вақтидаги харакатларини ўрганиш (В9000) тренажерининг сертификатсия текшируви ишлари ўтказилди ва текширув натижаларига асосан авиакомпанияларнинг экипаж азоларига машғулотлар ўтказишлари учун рухсатномалар берилди.

“Дававианазорат” инспекцияси томонидан 69та ҲК учишга яроқлилик сертификатлари берилди. Шунингдек фуқаро авиацияси авиаходимлари (учувчилар, штурманлар, ҲҲБ диспетчерлари, мухандислар, борткузатувчилар) 113та гувохномалари берилди, 111таси алмаштирилди ва 679тасининг муддати узайтирилди. Сертификатсия, инспекторлик ва авиация ходисаларининг текшируви натижалари бўйича 72та “Дававианазорат” инспекциясининг Нозирлик кўрсатмалари юборилди.

“Дававианазорат” инспекцияси томонидан 2017 йил якунлари бўйича парвозлар хавфсизлигини ошириш бўйича профилактик тадбирларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлиги ҳолатининг Жамланган таҳлили тайёрланди.
Чора тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарининг сертификатсия ва инспекторлик текширувлари даврида текширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таминлаш давлат дастури” талабларини бажариш мақсадида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва фуқаро авиацияси корхоналари вакиллари иштирокида “Дававианазорат” инспекциясида “Фуқаро авиацияси хавфсизлиги куни” ўтказилди. Унда ўткан йил якунлари бўйича парвозлар хавфсизлиги ҳолати, фуқаро авиацияси авиакорхоналарида парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими (ПХБТ) амалга оширилиши, ҳамда фуқаро авиациясида меёрий базани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.



Фуқаро авиациясида меъёрий базани такомиллаштириш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3136-сонли “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандини ижро қилиш мақсадида “Дававианазорат” инспетсияси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар 2018 йил 18 апрелдаги ЎрҚ 486-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан қабул қилинди.

2. 2018 йил 5 апрелдаги ЎзРҚ-471 Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сонли “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бажарилишларини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016-йил 2 июнда 183-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги кўздан кечирувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сон карори ва 2018 йил 29 августдаги 698-сонли қарори билан” ўзгартириш киритилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сонли Фармонини ижро қилиш мақсадида “Дававианазорат” томонидан қуйидагилар ишлаб чиқилди: “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси (белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган); “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги ПФ-3936-сонли Фармони билан қабул қилинди); “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бази қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сон қарори билан қабул қилинди).

4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 28 декабрдаги 1099, 3692 ва 1669-сон “Фуқаро ва экспериментал авиацияда учувчилар таркиби учун ёшга оид чегараларни киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат килиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2018 йил 23 мартдаги 42, 16-сонли) қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

5. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги Хизматининг 2018 йил 26 июндаги 43 ва 5-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видио техника, компютер, планшет ва мобил телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш” Авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-182) ўзгаришлар киритилди.

6. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 30 июлдаги 118-Н-сон буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари»га (ЎзР АҚ-160) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

7. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 15 августдаги 121-Н-сон ва 2018 йил 26 ноябрдаги буйруқлари билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж азоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш” Авиация қоидаларига (Ўзр Ақ-94) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

8. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 23 августдаги 113-Н-сон буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари”га (ЎзР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

9. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 2 октябрдаги 123-Н-сон буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидалари”га (ЎзР АҚ-142) ўзгартиришлар киритилди.

10. Дававианазорат ва талуқли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Фуқаро авиациясининг ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича диспетчерлар меҳнатини ташкил этиш ва шароитларига санитария-гигиена талаблари” ишлаб чиқилди (2018 йил 5 декабрда 0363-18- сонли СанҚваМ билан қабул қилинди).



Халқаро фаолият

1. 2018 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Халқаро шартномани тасдиқлаш» тўғрисидаги ПҚ-3522 - сонли қарори қабул қилинди (2017 йил 14 ноябрда Мадрид шахрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим).

2. Тошкент ва Дубай ўртасидаги ҳаво қатновини масалалирини муҳокама қилиш мақсадида 2018 йил 19-20 феврал кунлари Дававианазорат биносида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари авиация мамуриятлари ўртасида музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра тегишли Баённома имзоланди ва тегишли хисобот Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

3. 2018 йил 28 феврал ва 1 март кунлари Тошкентда ва 2018 йил 11 апрел куни Москвада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси авиация мамурятларининг икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Томонларнинг тайинланган авиакомпаниялари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасига кўра тегишли Баённомалар имзоланди ва тегишли хисоботлар Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

4. 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим имзоланди.

5. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича чора тадбирлар Режасининг (“Йўл харитаси”) 4 бандига мувофиқ (2018 йил 17 январдаги №24/1-144), 2018 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси авиация мамуриятлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасига кўра тегишли Баённома имзоланди ва тегишли хисобот Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

6. 2018 йил 14 март куни Истанбул шахрида Ўзбекистон ва Туркия Республикаси авиация мамуриятлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижаси бўйича тегишли Баённома имзоланди ва тегишли хисобот Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

7. Ҳаво қатновини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 2018 йил 2 май куни Дававианазорат биносида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси авиация мамуриятлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра тегишли Протокол имзоланди ва тегишли хисобот Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

8. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ҳукуматлараро иккитомонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комииссиясининг 17-йиғилиш баённомасининг 3.10 бандини бажариш мақсадида 2018 йил 19 июн куни Остона шахрида ЎР ва ҚР авиация мамуриятлари ўртасида иккитомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасига кўра Томонлар ўртасида кун тартибига киритилган барса масалалар юзасидан келишувга эришилди ва тегишли Протокол имзоланди. Тегишли ҳисобот Вазирлар маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

9. Иккитомонлама Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни имзолаш, Доха ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри қатновларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан «Қатар Аирwайс» авиакомпаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик асосида очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 2018 йил 17 июл куни Дававианазорат биносида Дававианазорат раҳбариятининг Қатар давлати Авиация мамурияти ва «Қатар Аирwайс» авиакомпанияси вакиллари билан учрашуви ўтказилди. Учрашув натижасига кўра Томонлар ушбу масалаларни ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги иккитомонлама муносабатларни батафсил муҳокама қилиш учун музокаралар ташкиллаштиришга келишиб олдилар. Учрашув ҳақида тегишли ҳисобот ТИВга юборилди.

10. Ҳаво қатновини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 2018 йил 17 август куни Дававианазорат биносида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси авиация мамуриятлари ўртасида маслаҳатлашувлвр ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра тегишли Протокол имзоланди ва тегишли хисобот Ташқи ишлар вазирлигига юборилди.

11. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикалари хавфсизлик кенгашлари ўртасида 2018 йил 29 июнида ўтказилган икки томонлама келишувлар 3-сонли якуний Баённомаси қарорини амалда жорий этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари топшириғига мувофиқ, Дававианазорат, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун 2018-2019 йилларга мўлжалланган авиация хавфсизлиги соҳасидаги амалий ҳамкорлик ҳаракат режаси” тасдиқланди.
Авиация хавфсизлиги бўйича ўқув базаси билан танишиш мақсадида, 2018 йил октябр ойининг режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Авиация мамуриятининг ишчи гуруҳи Олмаота шахридаги Авиация хавфсизлиги ўқув марказига ташриф буюрди.
Режа бандларининг бажарилиши бўйича малумотлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашига юборилмоқда.



“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таминлаш бўйича

Мазкур Қонуннинг ижросини таминлаш мақсадида “Дававианазорат” инспекциясида 2018 йилда келиб тушган хатлар, мурожаатлар ва аризалар таҳлил қилинди.
Таҳлил давомида 2018 йилда “Дававианазорат” инспекциясига 48та мурожаат келиб тушгани аниқланди.

Шулардан:

- 16 (ўн олтитаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали;

- 6 (олтитаси) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

- 7 (еттитаси) “Дававианазорат” инспекцияси расмий сайти орқали;

- 19 (ўн тўққизтаси) почта орқали.

Мурожаатларда иш билан таминлаш, иш вақти, “Дававианазорат” инспекциясидаги вакансия, алимент тўловларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби ва бошқа малумотлар бериш масалалари кўрсатилган. Юқоридаги мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига асосан ўрнатилган муддатларда кўриб чиқилган.



«Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурининг бажарилиши

«Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан дастурни амалга ошириш мақсадида тадбирлар Режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Режага асосан “Дававианазорат” инспекциясида:

- “Дававианазорат” инспекцияси томонидан кўрсатилаёткан информацион давлат хизматларини мобил иловалар орқали олиш имконияти яратилди;

- жисмоний ва юридик шахсларга “Дававианазорат” инспекцияси томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматлари хатловдан ўтказилди ва натижаси бўйича уларнинг ягона реестри шакллантирилди;

- назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 637-сон қарори билан «Дававианазорат» инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан амалга оширилади.



Кўчирилсин

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 18.05.2020 14:27:40

Чоп этиладиган нусхаси