Вазифалар ва функциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил етиш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида.

Aгентликнинг асосий вазифалари ва функсиялари

Қуйидагилар Aгентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил етилишини ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, шунингдек, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда екипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;
  • парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил етиш ва таъминлаш;
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб бориш;
  • халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифода етиш.

Aгентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:

а) ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил етилишини ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида:

  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация фаолияти соҳасида Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенсия (1944 йилги Чикаго конвенсияси) ва унинг иловалари талабларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқади;
  • фуқаро ҳаво кемалари давлат рейестрини, фуқаро авиациясининг експериментал ҳаво кемалари ва учувчисиз учиш аппаратларининг ҳисобини юритади;
  • ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлайди;
  • фуқаро авиацияси объектларига берилган хорижий сертификатларни, хорижий давлатлар томонидан авиация мутахассисларига берилган сертификатларни (гувоҳномаларни) еътироф етишни таъминлайди;
  • хорижий давлатларнинг експлуатантлари томонидан Ўзбекистон Республикасига мунтазам қатновлар бажарилиши учун експлуатация рухсатномаларини беради ва ҳаво транспорти орқали хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек, ҳарбий контингентлар транзитини амалга оширишда ваколатли органлар учун хулосалар тайёрлайди;
  • ҳаво кемалари експлуатантларига парвозларни амалга оширишлари учун бир марталик рухсатномалар беради;
  • парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун рухсатномалар беради.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурини такомиллаштиришни ва амалга оширишни қуйидаги ҳужжатларни бериш билан таъминлайди:

  • ҳаво кемалари експлуатантининг сертификати;
  • ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сертификати;
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация аеродроми, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аеродромлар сертификати;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлаш ўқув марказининг сертификати;
  • фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • експериментал ҳаво кемаси давлат ҳисобига олингани тўғрисида гувоҳнома;
  • фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати;
  • фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари сертификати;
  • фуқаро ҳаво кемаларининг шовқин бўйича сертификати;
  • фуқаро авиациясининг тиббий-учиш експерт комиссиясини тайинлаш тўғрисида гувоҳнома;
  • фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланишга рухсат тўғрисида хулоса;
  • касбий фаолиятини олиб боришлари учун авиация ходимлари гувоҳномаси;
  • ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўяди.

б) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, шунингдек, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда екипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш соҳасида;

Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш давлат дастурини амалга ошириш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

в) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил етиш ва таъминлаш соҳасида:
Қуйидагиларни амалга оширади:

  • ҳаво кемалари експлуатантларини сертификатлайди;
  • ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлайди;
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация аеродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аеродромларни сертификатлайди;

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлаш ўқув марказларини сертификатлайди;

г) фуқаро авиацияси ва експериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб боришда қуйидагиларга риоя етилишининг давлат назоратини ташкил етиш ва амалга оширишни таъминлайди:

  • фуқаро ҳаво кемалари ва учувчисиз учиш аппаратлари парвозларини ташкил етиш, таъминлаш ва бажариш қоидалари;
  • фуқаро ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари;
    фуқаро ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш қоидалари (улардан фойдаланиш жараёнида ушбу кемаларнинг парвозлари хавфсизлигига таъсир қилувчи ишлаб чиқариш камчиликлари аниқланган тақдирда);
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация аеродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аеродромлардан фуқаро ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича фойдаланиш қоидалари, шунингдек, йер устидаги асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари;
  • фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини ва авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида авиация ходимларини тайёрлаш қоидалари (шу жумладан, ходимларни текшириш ва уларга ишлашига рухсат бериш);
  • фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари;
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация аеродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари;
  • фуқаро авиацияси ва експериментал авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш ва ҳавода ҳаракатланишни ташкил етиш ва хизмат кўрсатиш қоидалари;

Ўзбекистон Республикаси авиация алоқа тизимлари ва аеронавигация воситалари ишончли ишлашини таъминлаш қоидалари;

  • парвозларни метеорологик таъминлаш қоидалари;
  • ҳаво кемалари ва махсус транспорт воситаларининг аеродром перронида ҳаракатланишини бошқариш ва ташкил етиш қоидалари;
  • аеродром експлуатанти томонидан ҳаво кемаларининг қуш ва ёввойи ҳайвонлар билан тўқнашиш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини бажариш;
  • парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш қоидалари;
  • парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларни белгилаш қоидалари;
  • ҳаво транспортида йўловчи, багаж, юк (хавфли юк) ва почта ташиш қоидалари;
  • фуқаро авиациясининг тегишли ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий қилиш ва унинг фаолият кўрсатиши;

Ўзбекистон Республикасига фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича нормалари, қоидалари ва тартиби;
парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув таъминоти қоидалари;
Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга оширувчи хорижий давлатлар експлуатантларининг парвозларни амалга ошириш қоидалари;

д) халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифода етиш соҳасида:

  • парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикаси имзолаган меморандумларни амалга ошириш, стандартлар ва тавсияларни жорий қилиш масалалари бўйича Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКAО) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Aгентлик ваколатларига киритилган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан алоқаларни белгиланган тартибда амалга ошириш, ўз ваколатига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлаш;
  • парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференсияларда ва семинарларда иштирок етиш, норматив-ҳуқуқий базани, ҳаво кемаларидан учиш ва техник фойдаланиш, ҳаво навигациясини, ҳавода ҳаракатни ташкил қилиш, фуқаро авиацияси инспекторлари таркибини тайёрлашни такомиллаштириш.
  Каталогни юклаб олинг 0.30 Мб

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 09.04.2020 13:20:49

Чоп этиладиган нусхаси