Фуқаро ҳаво кемасини давлат рўйхатидан ўтканлиги тўғрисидаги гувоҳнома

1. Хизмат номи

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш

2. Хизмат натижаси

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги Низоми”да (ЎзР АҚ-45) ўрнатилган.

3. Хизмат учун бланк (шакл)

Шаклни юклаб олиш

4. Ҳуқуқий асослар

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 39-модда.

  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги Низоми” (ЎзР АҚ-45).

5. Хизматдан фойдаланувчилар

Фуқаро ҳаво кемасини эгаси (мулкдори), Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома олиш учун ариза билам мурожаат қилган бўлиши мумкин.

6. Ижро муддати

“Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги Низоми”га мувофиқ аризани кўриб чиқиш муддати 10 (ўн) иш кун ичида ўрнатилган.

7. Маълумотларнинг таркиби ва ҳажми

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисида маълумотларни мурожаат қилган ҳар қандай шахсга тақдим этиш, шу жумладан «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz зарур бўлган ҳужжатларни юклаб олиш имконияти билан.

8. Маълумотларни кенг тақдим этиш

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисида маълумотларни тақдим этиши «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz амалга оширилади.

9. Сўровга асосан бериладиган маълумотлар

  • Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисида маълумотларни оғзаки равишда 9-00 дан 18-00 гача тақдим этиши: 78-120-00-62 ёки 78-120-00-63 сонли телефон рақамлари орқали;

  • Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз 71-254-14-82 сонли факс рақами орқали қабул қилиш, ёзма равишдаги сўровномаларни 9-00 дан 18-00 гача «Ўзавиация» агентликнинг девонхонаси орқали қабул қилиш ва бериш;

  • Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз қабул қилиш: caa@uzcaa.uz ёки technique@uzcaa.uz электрон почтаси орқали.

10. Фойдаланиладиган хужжатлар бланкалари (шакллари)

Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома ва аризанинг бланкалари “Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги Низоми”да белгиланган.

11. Зарур бўлган хужжатлар

  1. “Фуқаро ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низоми”га 3-иловасига мувофиқ фуқаро ҳаво кемасини давлат реэстрига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш ёки қайта расмийлаштириш ёки унинг дубликатни бериш ёки ҳаво кемасини давлат реэстридан чиқариш тўғрисида ариза;

  2. ҳаво кемаси ҳориж давлат реэстридан чиқарилганини тасдиқловчи ҳужжат, агар ҳаво кемасини давлат реэстрига рўйхатидан ўтказиш ва ҳаво кемасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш тўғрисида аризани беришдан олдин арз қиладиган ҳаво кемаси бошқа давлат реэстрига рўйхатидан ўтказилган эди.

12. Пуллик хизматлар

Хизмат бепул

13. Давлат хизмати кўрсатиш босқичлари

“Фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома бериш тартиби тоғрисидаги Низом»да қойидаги босқичлар белгиланган:

  • аризани қабул қилиш ва уни рўйхатдан ўтказиш;

  • ариза ва хужжатларни қўриб чикиш фуқаро ҳаво кемасини техник ҳолатини текшириши билан бирга;

  • аризачидан ҳаво кемасинининг техник ҳолатини текширишда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўгрисида хужжатларни қабул қилиб;

  • фуқаро ҳаво кемасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Гувоҳномани беришни ёки беришни рад этиш.

14. Рад этиш асослари

Аризасҳига қуйидаги ҳолатларда фуқаро ҳаво кемасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳномани беришни рад этилиши мумкин:

  1. агар аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига жавоб бермаса ёки нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлса ёки зарур бўлган хужжатларнинг бутун тўплами аризага илова қилинмаган бўлса;

  2. агар Аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаса;

  3. агар ҳаво кемасинининг ҳақиқий техник ҳолати бўйича аниқланган ва асосланган салбий хулоса берилган бўлса, келажакда ундан фойдаланишидан имконини бермайдиган бўлса.

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 12.06.2020 10:51:06

Чоп этиладиган нусхаси