Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатини бериш

1. Хизматлар номи

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш.

2. Хизматлар натижаси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси ўқув муассасаларига сертификат бериш.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси ўқув муассасаларига сертификат бериш Давлат авианазорат бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари”га мувофиқ белгиланган (АП ЎзР-142).

3. Хизмат учун бланк (шакл)

Шаклни юклаб олиш

4. Ҳуқуқий асослар

  1. Ҳаво кодекси, 49-модда
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Фуқаролик авиацияси агентлиги, темир йўллар орқали ташишлар хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 337-сонли Қарори.
  3. Давлат авианазорат бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари” (АП ЎзР-142).

5. Хизмат олувчилар

Юридик шахслар хизмат олувчилар бўлиши мумкин.

6. Ижро муддати

Аризани ва аризага иловаларни дастлабки баҳолаш улар рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда амалга оширилади. Ушбу муддатда Ариза берувчига ёзма шаклда ариза қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар берилади.

7. Ахборот таркиби ва ҳажми

Мурожаат қилган ҳар бир шахсга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш тартиби тўғрисида ахборот бериш, шу жумладан “Ўзавиация” Агентлигининг қуйидаги сайтидан керакли ҳужжатларни кўчириб олиш имконияти кафолатланади - www.uzcaa.uz.

8. Кенг хабардор қилиш

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш тартиби тўғрисида ахборот бериш “Ўзавиация” Агентлигининг веб-сайти орқали амалга оширилади.

9. Расмий сўров бўйича хабардор қилиш

(78) 120-00-61 ёки (78) 120-00-71 телефон рақамлари бўйича: соат 9-00 дан 18-00 гача Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш тартиби тўғрисида оғзаки ахборот бериш; (71) 254-14-82 ёки (71) 255-53-37 факс бўйича кеча-кундуз, ёзма сўровларни қабул қилиш “Ўзавиация” Агентлиги канцеляриясида соат 9-00 дан 18-00 гача расмий сўров бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш; Электрон почта бўйича: caa@uzcaa.uz ёки flight@uzcaa.uz кеча-кундуз ёзма сўровларни қабул қилиш.

10.  Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланклари (намуналари)

Аризалар ва ўқув муассасалар Сертификати намуналари Ўзбекистон Республикаси Давлат авианазорат бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари”га мувофиқ белгиланган (АП ЎзР-142).

11. Керакли ҳужжатлар

Ариза ва керакли тасдиқловчи ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари”га мувофиқ белгиланган (АП ЎзР-142), 1,2-сонли Илова.

12. Хизматлар ҳақи

Хизмат бепул амалга оширилади.

13. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари 

“Ўзавиация” Агентлиги сайтида www.uzcaa.uz босқичма-босқич «асосий – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар – 6-блок» “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари”га (АП ЎзР-142) босинг.Ушбу Низомда қуйидаги босқичлар белгиланган:

  1. Қоидаларга 1-сонли иловага мувофиқ расмийлаштирилган аризани тасдиқловчи ҳужжатлар тўплами билан бирга қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  2. Ариза берувчига ариза қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабар берилган ҳолда аризани дастлабки баҳолаш;
  3. Ариза берувчига аниқланган камчиликлар тўғрисида ёзма шаклда хабар берилган ҳолда ариза ва тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;
  4. Ариза берувчидан тасдиқловчи ҳужжатларни текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар олиш, улар бартараф этилганлигини текшириш;
  5. Ўқув муассасасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувини ўтказиш, текширув натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар кўрсатилган ҳолда ҳисоботни расмийлаштириш;
  6. Ўқув муассасасидан текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар олиш;
  7. Ўқув муассасасининг такрорий текширувини ўтказиш (зарур ҳолларда);
  8. Текширув натижалари бўйича Сертификат бериш (бермаслик) тўғрисида қарорни ўз ичига олган хулоса тайёрлаш.

14. Рад қилиш учун асослар

Сертификат берилишини рад қилиш учун асослар “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси авиакорхоналари ўқув муассасаларини сертификатлаш қоидалари”га мувофиқ белгиланган (АП ЎзР-142).

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 09.06.2020 14:04:13

Чоп этиладиган нусхаси