Фуқаро авиацияси тиббий-учиш эксперт комиссия гувоҳномасини бериш
1. Хизмат тури
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ТУЭК гувоҳномаси
2. Хизмат натижаси
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ТУЭК гувоҳномасини бериш (бундан буён матнда ТУЭК гувоҳномаси)
ТУЭК гувоҳномаси бериш тартиби Дававианазорат бошлиғининг № 167 сон 2007 йил 15 ноябрдаги буйруғига мувофиқ тасдиқланган “Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом" талабларига мувофиқ ўрнатилган.
3. Хизмат учун бланк (шакл)
4. Ҳуқуқий асослар
- Ҳаво кодексининг 49 моддаси
- Дававианазорат бошлиғининг № 167 сон 2007 йил 15 ноябрдаги буйруғига мувофиқ тасдиқланган “Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом”.
5. Хизматни олувчилар
Хизматни олувчи фуқаро авиацияси авиакорхонасида ташкил этилаётган тиббий-учиш эксперт комиссияси бўлиши мумкин.
6. Бажарилиш муддати
Ариза рўйхатдан ўтгандан бошлаб то ТУЭК гувоҳномасини беришгача бўлган вақт -20 иш куни.
7. Маълумот таркиби ва ҳажми
Мурожаат қилган ҳар бир шахсга ТУЭК гувоҳномасини бериш тартиби ҳақидаги маълумот бериш, шу билан бирга агентлик сайтидан - www.uzcaa.uz. керакли маълумотларни тортиб олиш имконияти кафолатланади
8. Кенг қамровли маълумот
ТУЭК гувоҳномасини бериш тартиби ҳақидаги маълумот тақдим қилиш агентлик веб-сайти - www.uzcaa.uz. орқали амалга оширилади.
9. Расмий сўроқ бериш бўйича маълумот
ТУЭК гувоҳномасини бериш тартиби ҳақидаги оғзаки маълумот 9-00 дан 17-00 гача (71) 254-62-94 телефони орқали; факс бўйича (71) 255-53-37 орқали сутка давомида қабул қилинади; ёзма равишда расмий сўроқ қабул қилиш, расмий сўроқ бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш соат 9-00 дан 18-00 гача агентлик девонхонасида амалга оширилади. Ёзма расмий сўроқ medik@uzcaa.uz ёки caa@uzcaa.uz электрон почтаси орқали сутка давомида қабул қилинади.
10. Ҳужжатлардаги фойдаланиладиган бланклар (шакллар)
Ариза ва ТУЭК гувоҳномасини шакллари Дававианазорат бошлиғининг № 167 сон 2007 йил 15 ноябрдаги буйруғига мувофиқ тасдиқланган “Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом»да белгиланган.
11. Зарур ҳужжатлар
“Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ ҳужжатлар тўплами билан ТУЭК гувоҳномасини олиш учун ариза.
12. Хизмат тўловлари.
Хизмат бепул
13. Давлат хизматларини кўрсатиш босқичлари
Агентлик сайтида www.uzcaa.uz кетма-кетликда «3 бош блок – норматив-ҳуқуқий актлар»ни, сўнгра “Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом» ЎзР АҚ – 68ни чақирасиз. Положением установлены следующие этапы:
ТУЭК тайинлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
- ариза берувчи томонидан зарур ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда ариза тақдим этиш;
- аризанинг қабул қилиш ва мазкур Низом талабларига мувофиқ ариза берувчини текширувдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш;
- инспекция текшируви натижаларини таҳлил қилиш ва гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- гувоҳномани расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Тайинлашнинг ҳар бири ижобий натижа берсагина, кейинги босқичга ўтилиши керак.
14. Рад этиш асослари
“Фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига риоя қилмаслик ТУЭК гувоҳномасини беришни рад этишга асос бўлади.
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.11.2021 10:06:18
Чоп этиладиган нусхаси