Фуқаро ҳаво кемасини учишга яроқлилик сертификатини бериш
1. Хизмат номи
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш
2. Хизмат натижаси
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да (ЎзР АҚ-30) ўрнатилган.
3. Хизмат учун бланк (шакл)
4. Ҳуқуқий асослар
- Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 37-модда.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми” (ЎзР АҚ-30).
5. Хизматдан фойдаланувчилар
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини олиш учун ариза билам мурожат қилган фуқаро ҳаво кемасининг эксплуатанти (эгаси) бўлиши мумкин.
6. Ижро муддати
“Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми”га мувофиқ аризани кўриб чиқиш муддати 15 (ўн беш) календарь кун ичида ўрнатилган.
7. Маълумотларнинг таркиби ва ҳажми
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисида маълумотларни мурожаат қилган ҳар қандай шахсга тақдим этиш, шу жумладан «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz зарур бўлган ҳужжатларни юклаб олиш имконияти билан.
8. Маълумотларни кенг тақдим этиш
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисида маълумотларни тақдим этиши «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz амалга оширилади.
9. Сўровга асосан бериладиган маълумотлар
- Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисида маълумотларни оғзаки равишда 9-00 дан 18-00 гача тақдим этиши: 78-120-00-62 ёки 78-120-00-63 сонли телефон рақамлари орқали;
- Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз 71-254-14-82 сонли факс рақами орқали қабул қилиш, ёзма равишдаги сўровномаларни 9-00 дан 18-00 гача «Ўзавиация» агентликнинг девонхонаси орқали қабул қилиш ва бериш;
- Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз қабул қилиш: caa@uzcaa.uz ёки technique@uzcaa.uz электрон почтаси орқали.
10. Ислатиладиган хужжатлар бланкалари (шакллари)
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификати ва аризанинг бланкалари “Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да белгиланган.
11. Зарур бўлган хужжатлар
- Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини олиш учун ариза;
- сертификатнинг турига қўра “Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом”нинг В-бўлимидаги 1, 2, 3 параграфларида белгиланган зарур бўлган хужжатларни аризага илова қилиш.
12. Пуллик хизматлар
Хизмат бепул
13. Давлат хизмати кўрсатиш босқичлари
“Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да қойидаги босқичлар белгиланган:
-
аризани қабул қилиш ва уни рўйхатдан ўтказиш;
-
аризани дастлабги баҳолаш ва ариза рад этиши тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилиш;
-
асословчи хужжатларни экрпертиза қилиш ва аниқланган камчиликлар тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилиш;
-
аризачидан аниқланган камчиликларнинг бартараф қилганлиги тўгрисида хужжатларни қабул қилиш;
-
ҳаво кемасинининг учишга яроқлилик ҳолатини текширишни ўтказиш;
-
фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини беришни ёки беришни рад этиш.
14. Рад этиш асослари
Фуқаро ҳаво кемасига учишга яроқлилик сертификатини беришни рад этилиш асослари қуйидаги ҳолатларда бўлиши мумкин:
-
агар аризада кўрсатилган маълумотлар низом талабларига жавоб бермаса ёки нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлса ёки зарур бўлган хужжатларнинг бутун тўплами аризага илова қилинмаган бўлса;
-
агар аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаса;
-
агар ҳаво кемасинининг учишга яроқлилик ҳолатини текширишда амалдаги фуқаро авиацияси талабларининг жиддий бузишлар аниқланса.
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.11.2021 10:26:55
Чоп этиладиган нусхаси