Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни тасдиқлаш (келишиш)
1. Хизмат тури
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби.
2. Хизмат натижаси
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни тасдиқлаш (келишиш).
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорнинг 2021 йил 23 ноябрдаги 129-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” талабларига мувофиқ белгиланган.
3. Хизмат учун бланк (шакл)
4. Ҳуқуқий асослар
5. Хизматни олувчилар
Хизматни олувчи “Ўзавиация” агентлигига ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш (келишиш) тўғрисидаги aриза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин.
6. Бажарилиш муддати
Ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда
7. Маълумот таркиби ва ҳажми
Мурожаат қилган ҳар қандай шахсга ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш, шу жумладан “Ўзавиация” агентлигининг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz зарур бўлган ҳужжатларни юклаб олиш имконияти кафолатланади.
8. Кенг қамровли маълумот
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш Ўзавиация” агентлигининг расмий веб-сайти www.uzcaa.uz орқали амалга оширилади.
9. Расмий сўров бериш бўйича маълумот
- Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги оғзаки маълумотларни соат 9-00 дан 18-00 гача
78-120-00-62 ёки 78-120-00-63 телефон рақамлар орқали тақдим этилади. - Ёзма равишдаги расмий сўровномаларни қабул қилиш, расмий сўровномалар бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш соат 9-00 дан 18-00 гача 71-254-14-82 сонли факс орқали агентлик девонхонасида амалга оширилади.
- Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз technique@uzcaa.uz ёки caa@uzcaa.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
10. Ҳужжатлардаги фойдаланиладиган бланклар (шакллар)
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларни тасдиқлаш (келишиш) учун аризанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорнинг 2021 йил 23 ноябрдаги 129-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”да белгиланган.
11. Зарур ҳужжатлар
Аризачи ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларни тасдиқлаш (келишиш) учун “Ўзавиация” агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
- электрон ёки қоғоз шаклидаги ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжат;
- ҳаво кемасини ишлаб чиқарувчи ҳужжат(лар), агар ушбу ҳужжат(лар) асосида ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжат ишлаб чиқилган ёхуд ўнга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилган бўлса.
12. Хизмат тўловлари
Хизмат бепул
13. Давлат хизматларини кўрсатиш босқичлари
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
- “Ўзавиация” агентлиги ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда аризани қўриб чиқади, ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни тасдиқлаш (келишиш) ёки уни тасдиқлашни (келишишни) рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.
- Аризани кўриб чиқиш жараёнида тақдим этилган ҳужжат белгиланган Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) халқаро стандартлари ва тавсия этилган амалиёт талабларига, шунингдек, ҳаво кемани ишлаб чиқарувчининг Авиация маъмурияти, ҳаво кемани рўйхатга олган Авиация маъмурияти ва ҳаво кемани ишлаб чиқарувчи талабларга мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказилади.
- Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, “Ўзавиация” агентлигининг мутахассиси ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни тасдиқлаш (келишиш) ёки уни тасдиқлашни (келишишни) рад этиш имконияти тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради.
- “Ўзавиация” агентлиги тегишли қарорни қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай аризачига тасдиқланган (келишилган) ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни беради ёки уни тасдиқлаш (келишиш) рад этилганлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.
14. Рад этиш асослари
Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатни тасдиқлаш (келишиш) рад этиш учун асослари қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:
- тақдим этилган ҳужжатни экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
- аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;
- Ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 14-банди талабларига мувофиқ эмаслиги;
- рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳужжатлар такроран тақдим этилганлиги;
- асослантирилган салбий хулоса мавжудлиги.
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.11.2021 10:39:52
Чоп этиладиган нусхаси