Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати
1. Хизмат номи
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотни cертификатлаш
2. Хизмат натижаси
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилоти cертификатини бериш
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да (ЎзР АҚ-145) ўрнатилган.
3. Хизмат учун бланк (шакл)
4. Ҳуқуқий асослар
-
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 371-модда
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сонли “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган.
5. Хизматдан фойдаланувчилар
Хизматдан фойдаланувчилар юридик шахс бўлиши мумкин.
Юридик шахс (ташкилот) куйбдагилар сифатида ишларни олиб бориши мумкин:
-
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш асосий иш фаолияти бўлган, мустақил ташкилот;
-
ҳаво кемасининг эксплуатантнинг кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган таркибий бўлинма, авиакомпания, аэропорт, асосий иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарган ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш ёки таъмирлаш заводи.
6. Ижро муддати
“Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низоми (ЎзР АҚ-145)”га мувофиқ аризани кўриб чиқиш муддати 2 (икки) ойни ташкил этади. аризанинг амал қилиш муддати 3 (уч) ой.
7. Маълумотларнинг таркиби ва ҳажми
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисида маълумотларни мурожаат қилган ҳар қандай шахсга тақдим этиш, шу жумладан «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz зарур бўлган ҳужжатларни юклаб олиш имконияти билан.
8. Маълумотларни кенг тақдим этиш
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисида маълумотларни тақдим этиши «Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтидан www.uzcaa.uz амалга оширилади.
9. Сўровга асосан маълумотларни тақдим этиш
-
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисида маълумотларни оғзаки равишда 9-00 дан 18-00 гача тақдим этиши: 78-120-00-62 ёки 78-120-00-63 сонли телефон рақамлари орқали;
-
Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз 71-254-14-82 сонли факс рақами орқали қабул қилиш, ёзма равишдаги сўровномаларни 9-00 дан 18-00 гача «Ўзавиация» агентликнинг девонхонаси орқали қабул қилиш ва бериш;
-
Ёзма равишдаги сўровномаларни кеча-кундуз қабул қилиш: caa@uzcaa.uz ёки technique@uzcaa.uz электрон почтаси орқали.
10. Фойдаланиладиган хужжатлар бланкалари (шакллари)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сонли “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низоми”да Ҳаво кемаларига техник хизмат курсатиш ташкилоти cертификати ва аризанинг бланкалари белгиланган.
11. Зарур бўлган хужжатлар
-
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот cертификатини олиш учун ариза;
-
Ташкилот фаолияти бўйича қўлланма;
-
Ташкилот сифати бўйича қўлланма.
12. Пуллик хизматлар
Хизмат бепул
13. Давлат хизмати кўрсатиш босқичлари
«Ўзавиация» агентликнинг расмий веб-сайтида www.uzcaa.uz босқичма-босқич “Бош саҳифа - Норматив-ҳуқуқий актлар - Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиасияси норматив-хуқуқий актлар – 7- бўлим- ЎзР АҚ-145” "Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги" низоми”га босинг.
Низомда қуйидаги босқичлари белгиланган:
-
рўйхат бўйича хужжатларни қабул қилиш (“Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига cертификат бериш тартиби тўғрисидаги низоми”га (АП РУз-145) 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ариза ва ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти cертификатини бериш учун зарур бўлган илова қилинадиган ҳужжатлар тўпламини уларни олингани тўғрисидаги билдириш хати орқали аризачига тақдим этиш билан бирга).
-
«Ўзавиация» агентликнинг девонхонасида аризани рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун уни ҲКУЯБ бериш;
-
аризани дастлабги баҳолаш ва ариза рад этиши тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилиш;
-
асословчи хужжатларни экрпертиза қилиш ва аниқланган камчиликлар тўғрисида агар мавжуд бўлса аризачини ёзма равишда хабардор қилиш;
-
аризачидан аниқланган камчиликларнинг бартараф қилганлиги тўгрисида хужжатларни қабул қилиш, улар бартараф қилганлигини текшириш;
-
тасдиқланган “Хаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотни текширув дастури”га мувофиқ, аризачи Низомига 2-иловада баён қилинган талабларга мувофиқлигига инспекция текширувни ўтказиш;
-
инспекция текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни кўрсатилган ҳолда ҳисоботни расмийлаштириш;
-
текшириш пайтида аниқланган камчиликларнинг бартараф қилиш бўйича аризачидан хужжатларни ва тадбирлар режасини қабул қилиш;
-
инспекция текшириш натижалари бўйича cертификатни беришни ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарори билан хулосани расмийлаштириш.
14. Рад этиш асослари
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотига cертификатни беришни рад этилиш асослари қуйидаги ҳолатларда бўлиши мумкин:
-
агар аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига жавоб бермаса ёки нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлса ёки зарур бўлган хужжатларнинг бутун тўплами аризага илова қилинмаган бўлса;
-
асословчи хужжатлар тўпламини баҳолашда ва экспертиза пайтида аниқланган камчиликлар ва номувофиқлигини аризачи томонидан ўз вақтида бартараф қилмаганда;
-
агар аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаса.
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.11.2021 10:22:48
Чоп этиладиган нусхаси