Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш
1. Хизмат тури
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш.
2. Хизмат натижаси
Дававианазорат хорижий давлатни тайинланган ташувчи тўғрисида хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хат юборади. Тайинлашни бериш рад этилган тақдирда Дававианазорат ариза берувчига асосланган жавобни жўнатади.
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ ўрнатилади.
3. Хизмат учун бланк (шакл)
4. Ҳуқуқий асослар
1. Ҳаво кодексининг 74 моддаси.
2. Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом”.
5. Хизматни олувчилар
Хизматни олувчи фуқаро авиацияси эксплуатанти сертификатига эга бўлган авиаташувчи бўлиши мумкин.
6. Бажарилиш муддати
Ариза рўйхатдан ўтгандан бошлаб то мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлашгача бўлган вақт -20 иш куни.
7. Маълумот таркиби ва ҳажми
Мурожаат қилган ҳар бир авиаташувчига мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби ҳақидаги маълумот бериш, шу билан бирга агентлик сайтидан - www.uzcaa.uz керакли маълумотларни юклаб олиш имконияти кафолатланади.
8. Кенг қамровли маълумот
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби ҳақидаги маълумот тақдим қилиш агентлик веб-сайти - www.uzcaa.uz орқали амалга оширилади.
9. Расмий сўров бериш бўйича маълумот
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби ҳақидаги оғзаки маълумот 9-00 дан 18-00 гача 78 120-00-68 телефони орқали; факс бўйича 71 254-14-82 орқали кун давомида қабул қилинади; ёзма равишда расмий сўров қабул қилиш, расмий сўров бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш соат 9-00 дан 18-00 гача агентлик девонхонасида амалга оширилади. Ёзма расмий сўров opd@uzcaa.uz ёки caa@uzcaa.uz электрон почтаси орқали кун давомида қабул қилинади.
10. Ҳужжатлардаги фойдаланиладиган бланклар (шакллар)
Ариза Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом”да белгиланган.
11. Зарур ҳужжатлар
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташувчи “Узавиация” агентлигига мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шакл бўйича аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
- эксплуатант сертификати нусхаси иловалари билан;
- ҳаво кемасига ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигига суғурта полислари нусхалари;
12. Хизмат тўловлари
Хизмат бепул
13. Давлат хизматларини кўрсатиш босқичлари
Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
агентлик сайтида www.uzcaa.uz кетма-кетликда «5 бош блок – норматив-ҳуқуқий актлар»ни, сўнгра 19 Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом” чақирасиз.
- Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташувчи “Ўзавиация” агентлигига иловада келтирилган шакл бўйича аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
эксплуатант сертификати нусхаси иловалари билан;
ҳаво кемасига ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигига суғурта полислари нусхалари; - “Ўзавиация” агентлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларнинг ишончлилигини текширади, шунингдек тайинлашни мақсадга мувофиқлиги юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишади.
- Ўзбекистон Республикасининг асосий ташувчиси фойдаланаётган йўналишларда бошқа ташувчиларнинг халқаро парвозларни бажариши шу ташувчи билан олдиндан келишилгандан сўнг “Ўзавиация” агентлиги томонидан кўриб чиқилади.
- Тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда “Ўзавиация” агентлиги хорижий давлатни тайинланган ташувчи тўғрисида хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хат юборади. Тайинлашни бериш рад этилган тақдирда Дававианазорат ариза берувчига асосланган жавобни жўнатади.
Тайинлашнинг ҳар бир бочқичи ижобий натижа берсагина, кейинги босқичга ўтилиши керак.
14. Рад этиш асослари
“Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига риоя қилмаслик Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлашда рад этишга асос бўлади.
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 21.12.2021 15:10:49
Чоп этиладиган нусхаси