Қувайтнинг "Jazeera Airways" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йил 12- апрель куни "Jazeera Airways" авиакомпаниясига Қувайт-Тошкент-Қувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 8-к –сонли эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни А320-214 ва  А320-251N ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.