Баҳорнинг янгиланиш байрами!

Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғлиқни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача.

Сизларни “Ўзавиация” агентлиги номидан янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз.

Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга оширалаётган эзгу ишларимизга омад ёр бўлсин! Она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, осмонимиз мусаффо бўлсин азиз дўстлар!