Қозоғистонинг “QAZAQ AIR” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024-йил 13-мартда “Ўзавиация” агентлиги “QAZAQ AIR” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Туркистон- Самарқанд-Туркистон йўналишида мунтазам авиакатновларини амалга ошириш рухсатномаси рамийлаштириб берилди.

Парвозлар DHC-8-402 хаво кемасида амалга оширилади.