Президентнинг Олий Мажлисга ва халққа йўлланган Мурожаатномасига бағишланган давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий - маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат  институти катта ўқитувчиси Хасан Атамурадов  мамлакатимиз тараққиётида янги босқични белгиловчи, Ўзбекистонни яқин йилларда комплекс ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини белгилаб берган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

 Ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимиз тараққиёти учун концептуал аҳамиятга эга бўлган мазкур Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг ўзига хос жиҳатлари, ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.

2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва халқ саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги эса улкан вазифалар ижросини таъминлаш бўйича устуворликлар тўғри ва аниқ белгиланганининг ёрқин намойиши бўлди.

 Президент Мурожаатномасида белгиланган улкан вазифалардан келиб чиқиб “Узавиация” агентлиги раҳбарияти ва жамоаси  ҳам, мамлакатда фуқаро авиациясининг хавфсизлиги  соҳасида  янгича босқич ва тараққиёт даражасига эришиш,  фуқаро авиацияси соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради.