Тадбиркорлар билан учрашув
Жорий йилнинг “20 август – Тадбиркорлар куни” муносабати билан 26 июль куни “Ўзавиация” агентлигида фуқаро авиацияси ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари билан давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Давра суҳбатининг кун тартиби қўйидаги асосий масалалар муҳокамасига бағишланди:
- Фуқаро авиацияси соҳасидаги муаммолар ва соҳадаги корхона ва ташкилотларнинг таклиф – истакларини аниқлаш.
- Фуқаро авиацияси соҳасидаги хизматларни ва инфратузилмасини яхшилаш масаласини муҳокама қилиш.
- Фуқаро авиацияси соҳасидаги хусусий секторни кенг жалб этиш учун шароит яратиш масаласини муҳокама қилиш.
Давра суҳбатини “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров очиб берди. Ўз нутқида 2021 йилда илк маротаба Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида катта тадбир бўлиб ўтканини, яъни Ўзбекистон тарихида илк маротаба тадбиркорлар билан учрашув ташкиллаштирилганини эслатиб ўтди.
Тадбирнинг эътиборли жиҳати шунда эдики, учрашув формати давлат томонидан таклиф этилган бўлсада, унинг мазмунини бутун Ўзбекистон тадбиркорлари белгилаб бергани - улардан жами 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушканлиги такидланди.
Давра суҳбатида Фуқаро авиацияси ташкилотларининг раҳбарлари ва маъсул вакиллари сўзга чиқдилар. Фуқаро авиацияси тизимидаги муаммоли саволларга алоҳида этибор берилди. Асосий саволлар транспорт хизматлари ва инфротузилмаси сифатини ошириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш йўналишида бўлди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. “Ўзавиация” агентлиги мутахассислари томонидан янги авиакомпания вакилларига қўшимча тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.
Самимий ва дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида “Ўзавиация” агентлиги амалий ёрдам бериш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда корхоналарга ташрифлар ташкил этилишини маълум қилди.