Парвозлар хавфсизлиги куни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 декабрдаги 346-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиатсиаси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини та‘минлаш Давлат дастурига асосан, 2020 йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиатсиаси авиакомпаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштрокида “Парвозлар хавфсизлиги куни” ўтказилди.
“Ўзавиация” Агентлигининг раҳбари ўз маърузасида транспорт вазирлигининг ташкил топиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат авиация инспектсиясининг Ўзавиация агентлигига ўзгартирилиши муносабати билан соҳа таркибидаги ўзгаришларни, унга юклатилган вазифалар ва функтсиялар, шунингдек парвозлар хавфсизлигини таъминлашдаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Авиация ҳодисалари ва интсидентларини текшириш Бошқармаси бошлиғи 2019 йилда парвозлар хавфсизлигининг умумий ҳолатини, 2018 йил билан таққосланган холда, тавсифлаб берди, 2019 йилда авиация ҳодисаларига олиб келган асосий сабаб / омилларни қайд этди, "Инсон омили"нинг, салбий таъсири билан боғлиқ авиация ҳодисалари хақида тўхталиб ўтди, шунингдек сўнгги беш йил ичида парвозлар хавфсизлиги бўйича статистик маълумотларни келтирди. 2019 йилда парвозлар хавфсизлиги ҳолатига умумий баҳо берилди ва авиаҳодимларнинг хатти-ҳаракатлари (Инсон омилининг салбий таъсири) билан боғлиқ бўлган авиация ҳодисаларини камайтириш учун кескин чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотлари: "Узбекистан Аирwайс" АЖ, "Узбекистан Аирпортс" АЖ ва "Узаэронавигация маркази" вакиллари ўз ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ишларига баҳо беришди ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини ошириш бўйича тегишли таклифлар қилишди.
“Парвозлар хавфсизлиги куни” якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муносабати билан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2020 йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.