Устоз билан илк учрашув

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2024 йилда самарали амалга ошириш мақсадида “Ўзавиция” агентлигида Тошкент давлат Транспорт университетининг иқтидорли талабаси ва “Ўзавиация” агентлиги директори ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ўқув жараёни, ёш мутахассиснинг келажакдаги режалари ва юқори малакали мутахассис бўлиб етишига зарур бўлган ёрдам тўғрисидаги саволлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ёш мутухассиснинг келажакда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири бўлиши учун асосий режалари белгиланди.