“ЎЗРОССАВИА” МЧЖнинг сертификати узайтирилди

“ЎЗРОССАВИА” МЧЖ аризасига биноан “Ўзавиация” Агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли Қарори билан тасдиқланган “ҲК техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича Ташкилотлар сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ ҲК техник хизмат кўрсатиш Ташкилотларини сертификатлаш текширувлари амалга оширилди.2021йилнинг  19февралидаги текширув натижаларига кўра ЎзР АҚ-145ТХк.3 ҲК ТХк бўйича ташкилотлар сертификатларининг амал қилиш  муддати Ми-8 ва Ан-2 туридаги вертолётларнинг бутловчи қисмларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолияти доирасида тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ 2024йил  16 мартгача  узайтирилди.

“ЎЗРОССАВИА” МЧЖ 2007 йил 7 мартда “ЧАТЗ” ДК қошида тузилган. 2007 йилдан буён ушбу корхона Ўзбекистон Республикаси давлат ва фуқаро авиацияси ташкилотларида Ми-8  вертолёт ва Ан-2 самолётларининг   бутловчи қисмларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.