"MNG Airlines" Авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам юк ташиш қатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Туркия Республикасининг "MNG Airlines" авиакомпаниясига 2021 йил 26 майда  98-К сонли Ўзбекистон Республикасига Истанбул-Навои-Истанбул йўналишида мунтазам юк ташиш парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания юк ташиш парвозларини Airbus 300-600, Airbus 330-200 ва Airbus 330-300 ҳаво кемаларида амалга оширади.