7 декабр куни – “Интернатионал Cивил Aвиатион Дай” Ҳалқаро фуқаро авиацияси куни!

7 декабр куни – “Интернатионал Cивил Aвиатион Дай” Ҳалқаро фуқаро авиацияси куни нишонланади!

Халқаро фуқаро авиацияси куни 1994 йил 7 декабрда нишонлана бошлади. Ушбу сана Чикагода Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция имзоланганининг 50 йиллигига тўғри келди. Ушбу байрам расман 1996 йилдан бери БМТ Бош ассамблеяси Халқаро фуқаролик авиасияси кунини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин нишонланади. Байрам дунёда кенг тарқалди, унинг мақсади жамоатчилик еътиборини фуқаро авиациясига жалб қилиш еди. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКAО) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳукуматлараро ихтисослашган агентлиги бўлиб, 1944 йилда дунё ҳаво қатновининг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ташкил етилган.

Ҳозирда ИКAО 190 давлатни бирлаштиради. 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Парламенти Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенсияни (Олий Кенгашнинг 1999 йил 3 июлдаги 666-ХИИ-сонли қарори) ратификация қилди ва 1992 йил 12 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси тегишли мажбуриятларни зиммасига олиб Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКAО) тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлди.

Ўзбекистоннинг ИКAО даги фаол иштироки ушбу ташкилотнинг сиёсатини шакллантиришга, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси халқаро ҳаво йўлларида еркин парвоз қилиш қобилиятини сақлаб қолган қарорларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга, илғор тажриба ва уни маҳаллий амалиётга тадбиқ етиб, ИКAО доирасида ривожланган хорижий авиация тўғрисида маълумот олиш имкониятини беради.

“Ўзаваиция” Aгентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида меҳнат қиладиган барча авиация ходимларини фуқаро авиацияси куни билан муборакбод етади!