“ЗОМИН” аэродромида қайта тамирлаш ишлар жараёнларини ўрганиш
2024 йил 12 июнь куни, “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров “Зомин” аэропортига ташриф қилди. Ташриф давомида аэропортнинг қайта тиклаш ишлари жараёнларининг ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аэродромга ташриф давомида учиш-қониш йўлаги, перрон ва харакатланиш йўлакларининг асфальт қопламасини ётқизиш ишлари ўрганилди, шу билан бирга олиб борилаётган ишларни парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги масалалари кўриб чиқлди.
Аэродромнинг қайта тиклаш ишларини амалга ошириш жараёнини ўрганиш натижаларига асосан аэродромнинг қайта тиклаш ишларида мазкур аэродромда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИКАО ташкилоти томонидан белгиланган стадартлар ва тавсиялар бўйича тушунтиришлар берилди.