“Зилзила”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини
2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш «Йўл харитаси»нинг
10.1-бандини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ўртасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Тарғибот йиғилиши давомида “ЗИЛЗИЛА” мавзусида тақдимот намоиш этилди. Мазкур тақдимотда зилзила нималиги, унинг пайдо бўлиши, унинг ўлчовлари ҳамда зилзила вақтида қилиниши зарур тадбирлар. Агентликдаги эвакуация режаси, асосий тарк этиш эшиклари, бекиниш жойлари ва умумий овозли ахборот тизими орқали зилзила тўғрисидаги маҳсус маълумот намоиш этилди.

Йиғилишнинг иккинчи ярмида, “Ўзавиация” агентлигида фуқаро мухофазаси учун маъсул ходим А.Ниязов ва Ўзбекистон Республикаси ФВ вазирлигининг фуқаро мухофазаси вакили майор Т.Камалхаджаев иштирокида, зилзила вақтида ходимларни характлари ва агентлик биносидан эвакуация тадбирлари амалий ўтказилди.