Жорий йилнинг 18-21 февраль кунлари ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директори Николас Раллонининг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Хўжаев ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директори Н. Раллони қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Махкамов ҳамда «Ўзавиация» агентлиги директори Т. Назаров иштирок этишди.
Учрашув давомида Н. Ралло Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан авиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлиги таъминланиши юқори даражада эканлигини таъкидлаб ўтди.