Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши
2022 йил 27 апрел куни “Ўзавиатсия” агентлигида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бо’йича “Ўзавиатсия” агентлиги директори раислигида Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзавиатсия” агентлиги директори Т.Назаров Жамоатчилик кенгаши а’золари билан топшириқлар муҳокамасини ўтказди. Раҳбар мутахассисларга мурожаатда қўйилган масалани сифатли ва ўз вақтида ҳал этилиши бўйича кўрсатмалар берди.
Йиғилишда Агентликка келиб тушган мурожаатларнинг 2022 йил И-чоракдаги ҳолати бўйича статистик ма‘лумот ўқиб эштирилди ҳамда фуқаро мурожаатларида кўпинча учрайдиган долзарб масалалар таҳлили қилинди.
Жамоатчилик кенгаши а’золари томонидан барча мурожаатлар кўриб чиқилди ва мутахассислар томонидан берилган жавоблари таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасига кўра, мурожаатларнинг ҳолати қонунчиликда қўйилган талабларга мос келади ва мурожаатлар билан олиб бораётган ишлар қониқарли деб топилди.