Бир марталик парвозларни амалга ошириш учун электрон тарзда тақдим этиш ва рухсатномалар беришнинг янги тизими ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023-йил 16-октабрдаги 177-сон буйруғига мувофиқ рухсатномалар бериш жараёнининг функсионал имкониятларини кенгайтириш ва рақамлаштириш учун хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аеродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун электрон тарзда тақдим этиш ва рухсатномалар беришнинг янги тизими ишлаб чиқилди.
Янги электрон платформани яратиш ариза берувчиларнинг шахсий кабинетларини ташкил этиш орқали ариза бериш жараёнини қисқартириш ва соддалаштиришни таъминлайди. Рўйхатдан ўтиш тартибини мустақил равишда амалга оширгандан сўнг, ариза берувчи бир марталик парвозларга рухсат бериш учун берилган барча сўровларни ҳисобга олиш, кузатиб бориш ва кўриб чиқиш натижаларини кузатиш учун шахсий кабинетга эга бўлади. Шунингдек, тизим талабнома берувчига дастлабки рўйхатга олиш босқичида била туриб қарама-қарши, ишончсиз ва/ёки этишмаётган маълумотларни тақдим этишга йўл қўйилмаслигини таъминлайди ва маълумотларни киритишни комплекс ва автоматлаштирилган назорат қилиш орқали бир марталик рухсатномаларни бериш учун сўровларни тақдим этади.
Янги электрон платформанинг асосий мақсади сўровларни кўриб чиқиш муддатларига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиш, шу жумладан аризачилар, “Ўзавиация” агентлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” ДУК маркази ўртасида ягона иш жойини ташкил этиш орқали тезкор ахборот ҳамкорлигини таъминлашдир.
2023-йил 1-ноябрдан бошлаб янги тизим иш режимида ишга туширилади. Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари “Ўзавиация” агентлиги веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аеродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтиш учун сўров юбориш имкониятига эга. https://bm.uzcaa.uz/