Халқаро фуқаро авиацияси куни
7 декабрь бутун дунёда Халқаро фуқаро авиацияси куни сифатида нишонланади. Фуқаро авиацияси парвозларининг қулайлиги, хавфсизлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминловчи диспетчерлар, учувчилар, муҳандислар ва бошқа кўплаб соҳа хизматчилари шу куни касб байрамини нишонлайдилар.
1992 йил 12 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси тегишли мажбуриятларни зиммасига олиб Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКAО) тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Ўзбекистоннинг ИКAОдаги фаол иштироки ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини инобатга олган ҳолда сиёсат олиб борилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси халқаро ҳаво йўлларида эркин парвозларни амалга оширишда тегишли қарорларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради.
“Ўзавиация” агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасининг барча ходимларини Халқаро фуқаро авиацияси куни билан табриклайди!