Ёшларга этибор-келажакка этибор

   Жорий йилнинг 11 август куни О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қо’ллаб-қувватлаш чора-тадбирлари то’г’рисида” 2022 йил 11 апрелдаги 169-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарор ижросини та‘минлаш мақсадида давлат органларининг ёшлар билан ишлашга мас’ул ходимларига бағишланган о’қув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
   Семинар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилиб “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилди. Семинарнинг асосий мақсади Ёшлар етакчилари билан самарали ишни ташкил этишга бағишланди.
   Ўқув-семинарни Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Са’дуллаев очиб берди. Фуқаро авиатсия агентлигидан Ёшлар етакчиси Л.Шорасулова иштирок этди.
   Ўқув-семинар давомида волонтёрлик ҳақидаги барча ма’лумотлар Волонтёрлар ассотсиатсияси директори Ш.Абидова, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бошқарма бошлиғининг о’ринбосари Б.Аралбаева ва Ёшлар ишлари марказий аппарати бош мутахассиси Э.Норпо’латовлар томонидан берилди.
   Ўқув-семинар сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди. Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга сертификат топшириш маросими бо’либ о’тди.