Ўзбекистон ҳудудий аэропортларида парвозлар хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини бажариш ҳамда Фуқаро авиацияси объектларидаги ҳақиқий вазиятни ўрганиш мақсадида «Ўзавиация» агентлиги директорининг ўринбосари, Нукус халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.
Аэропортнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган объектларига ташриф буюриш давомида аэродром, метеорология, аэронавигация, радиотехника ва ёруғлик сигналларини таъминлаш, ҳаво ҳаракатини бошқариш, қидириш ва қутқариш, шунингдек авиация хавфсизлиги бўйича ишларнинг ҳолати ўрганилди.
Шунингдек аэропорт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди, унда ходимларининг муаммоли ва шахсий масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
ПФ-158-сон фармонини амалга ошириш бўйича фуқаро авиациясига оид «Ўзбекистон-2030» стратегияси масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича аэропортнинг бошқарув таркиби иштирокида брифинг ўтказилди, унда аниқланган камчиликлар ва муаммоли масалалар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.