Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори

2020 йил 23 майда 324-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаро аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.

Низом «Ўзавиациа» Агентлигининг www.uzcaa.uz сайтида "Норматив ҳужжатлар", "Хорижий эксплуатантлар учун ҳужжатлар" бўлимида жойлаштирилади.