Ўзбекистон Республикаси ЯАҚҚХ таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг семинар-йиғилиши
2024 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (ЯАҚҚХ) таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг «Ўзавиация» агентлиги биносида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва ўтказишда “Ягона электрон хартиа”нинг жорий этилиши масаласи муҳокама қилинди. Ушбу “Ягона электрон харита” Мудофаа вазирлиги ва «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари томонидан бир неча йиллар давомида барча иштирокчилар томонидан ҳалокатга учраётган ёки ҳалокатга учраган ҳаво кемаларини қидирув-қутқарув ишларини олиб боришда (ҳаводан ва ердан қидирув) фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Ягона электрон харита”нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий этилиши ва қўлланилиши, барча семинар-йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланиб, уни янада такомиллаштириш бўйича ҳам таклифлар берилди.