“Uzbekistan airways”АЖнинг хизматлар кўрсатиш Департаментидаги парвозлар хавфсизлиги ҳолати
24-25 сентябрь кунлари “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров “Uzbekistan airways”АЖнинг хизматлар кўрсатиш Департаментига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида парвозлар хавфсизлиги таъминланиши масалалари ўрганилди ҳамда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Департамент ходимлари билан учрашув давомида экипажларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иш вақти, парвоз ҳужжатларини тан олиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, “Ўзавиация” агентлиги директори томонидан ташкилотда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларини ўрганди.
Ўрганиш якунида парвозлар хавфсизлиги даржасини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.