“Uzbekistan Airways Technics” МЧЖда ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш
Ҳаво кемаларига ўрнатилган тартибда хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги директорининг ўринбосари О. Лим томонидан “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ҳолати жойига чиққиб ўрганилди.
Ташриф доирасида “Ўзавиация” агентлиги директорининг ўринбосари томонидан “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖда ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар қай даражада ташкиллаштирилганлиги кўриб чиқилди.
Ташриф давомида “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ ходимлари билан очиқ мулоқот шаклида шаҳсий қабул ташкил этилди, унда “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ ва Республикамизнинг фуқоро авиациясида ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Якуний брифингда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш стандартларига риоя этишга қаратилган тегишли кўрсатмалар ва таклифлар берилди. Шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча талаблар ва фуқаро авиацияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қатъий бажарилиши муҳимлигига эътибор қаратилди.