“Uzbekistan Airways” АЖда парвозлар хавсизлигини ҳолатини ўрганиш

Соҳада парвозлар хавфсизлиги амалдаги холатини ўрганиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги директори томонидан “Uzbekistan Airways”АЖда парвозлар хавфсизлиги ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида кадрларни тайёрлаш, учувчи ходимларнинг тиббий таъминоти масалалари ўрганилди, ҳамда “Uzbekistan Airways”АЖ ходимлари билан шаҳсий қабул ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш якунида авиакомпанияда парвозлар хавфсизлигини оширишга қаратилган актуал саволлар муҳокамасига бағишланган брифинг ўтказилди.