«Ўзавиация» агентлиги вакиллари «Asia Connect: Aviation Strategy» конференциясида иштирок этдилар

2023 йил 13-14 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда ҳаво транспортини ривожлантиришга бағишланган “Asia Connect: Aviation Strategy халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конференцияни “Ўзавиация” агентлиги директори Т. Назаров очиб берди. У ўз нутқида Ўзбекистон Республикасининг туризм индустриясини ривожлантиришда фуқаро авиациясининг муҳим ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди.

Анжуманда, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси ва Airbus, Embraer, АТR каби йирик хорижий компаниялар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган ва парвозларни амалга оширишни режалаштираётган авиакомпаниялар мутахассислари иштирок этдилар.