“Ўзавиация” агентлиги ҳодимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи
9-10 сентябрь кунлари “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, соғлом турмуш тарзига бўлган эҳтиёжни шакллантириш мақсадида спартакиада ўтказилди.
Спартакиада “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида “Шафран” соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтди.
Футбол, баскетбол, стол тенниси, гимнастика, шахмат, шашка ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Спартакиада сўнгида ғолиб жамоаларга эсталик совғалар топширилди.