“Ўзавиация” агентлиги делегацияси ИКАО семинарида иштирок этмоқда
“Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 23-25 октябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ИКАО семинарида иштирок этмоқда.
Семинар доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика Бюроси ҳамда Туркия Авиация маъмурияти раҳбари билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурини ИКАО тавсияларига мувофиқ такоминлаштириш ҳамда Туркия Авиация маъмурияти билан ушбу масалада ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланди.