“Ўзавиация” агентлиги делегацияси ИКАО аудиторлари гуруҳи раҳбари билан учрашув ўтказди

ИКАО Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация ИКАОнинг Бош қароргоҳида 2023 йил Ўзбекистонда парвозлар хафсизлиги назорати ҳолати бўйича ўтказилган ИКАО аудит гуруҳи раҳбари Фредерик Прелье билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Ўзавиация” агентлиги томонидан  аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ишлаб чиқилгани, унинг ижроси ИКАО билан келишилган муддатларда амалга оширилаётгани ва ИКАО томонидан доимий мониторинг олиб борилиши атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, 2026 йилга мўлжалланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” бандлари батафсил муҳокама этилди ва Аудит гуруҳи раҳбари томонидан амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, учрашувда ИКАО томонидан режалаштирилган келгуси аудитга тайёргарлик кщриш жараёнида алоҳида этибор бериладиган йўналишлар муҳокамаси ўтказилди.

Учрашув якунида, томонлар “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” бандлари бажарилишини янада жадаллаштиришга келишиб олишди.