Ҳурматли ҳамкасблар, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30-йиллиги билан самимий табриклаймиз!
Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, “Ўзавиация” агентлиги парвозлар хавфсизлигини ташкил этишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш орқали катта ишларни амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини барқарор эпидемиологик вазиятга эга бўлмаган мамлакатлардан олиб келиш мақсадида бир марталик чартер парвозларга рухсатномалар бериш соҳасида ҳам узлуксиз ишлар олиб борилди. Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида еттита хорижий авиакомпанияга Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатномалар берилган.
Ушбу муҳим сана арафасида, "Ўзавиация" агентлиги Ўзбекистон халқини бирлаштирувчи ушбу улуғ байрам билан чин қалбдан табриклайди, сизга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва бахт тилаймиз!