Туркиянинг “AJet” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат олди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим асосида, 2024-йил 21-февралда “Ўзавиация” агентлиги томонидан “AJet” авиакомпаниясига Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларини амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар B737-800 самолётларида амалга оширилади.