Тошкентда аеродромларда хавфсизлик соҳасида ИКАО халқаро семинари ўтказилди
19 июн куни ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси ва Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) билан ҳамкорликда ташкил этилган аэродромлардан фойдаланиш ва хавфсизликни назорат қилиш бўйича халқаро семинар якунланди.
Уч кунлик семинар давомида халқаро экспертлар ушбу соҳадаги давлатларда мавжуд бўлган долзарб ва муаммоли масалалар, ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, "Airbus" компанияси ва "Istanbul" аеропорти вакиллари ўзларининг аэропортларни бошқаришда замонавий технологияларни қўллашни жорий этиш масалалари бўйича тақдимотлари билан семинарга якун ясашди.
Семинар якунида иштирокчиларга тантанали равишда сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.