“Turkish Airlines” авиакомпанияси Истамбул Бухоро йўналишида илк мунтазам авиақатновини амалга оширди

2022 йил 7 июнь куни “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров “Turkish Airlines” авиакомпаниясининг Истамбул-Бухоро-Истамбул йўналишида илк мунтазам парвозини кутиб олиш маросимида иштирок этди.

“Turkish Airlines” авиакомпанияси 2006 йилдан буён Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширади. 2022 йил 27 апрелда “Ўзавиация” агентлиги томонидан ушбу авиакомпанияга Бухоро аэропортига мунтазам авиацатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган. Авиакомпания мамлакатимизнинг олтита аэропортига ҳафтасига 30 дан ортиқ мунтазам авиақатновларни амалга оширмоқда.