Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолати
2024 йил 11-12 сентябрь кунлари “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров Самарқанд халқаро аэропортига ташриф буюрди. Ташриф давомида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил қилинди ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Самарқанд халқаро аэропортининг ходимлари билан учрашувда парвозлар хавфсизлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш, жумладан, орнитологик таъминот, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аэропортларида парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекторлар сифатида малакали мутахассисларни тайинлаш каби муҳим муаммолар муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.