Сайёр қабул

27-28 май кунлари “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров Андижон халқаро аэропортига ташриф буюрдилар. Адижон аэропортига ташриф давомида аэродромнинг қайта тиклаш ишларини амалга оширилиши жараёнлари билан танишилди ҳамда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Андижон халқаро аэропортининг ходимлари билан ўтказилган учрашув давомида парвозлар хавфсизлигини ошириш, аэропортнинг инфратузилмансини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш жараёнида яхшилаш бўйича таклифлари, ҳамда мутахассис кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Аэродромнинг қайта тиклаш ишларини амалга ошириш жараёнини ўрганиш натижаларига асосан аэродромнинг қайта тиклаш ишларини амалга ошириш жараёнлари муддатларига риоя қилиш, метеорологик таъминот ва парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича тегишли тавсиялар берилди.