Сайёр қабул
“Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров томонидан 13 май куни Наманган халқаро аэропортида фуқароларни сайёр қабули ўтказилди.
Наманган хақаро аэропортининг ходимлари билан ўтказилган учрашув давомида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги аэропортнинг муаммоли саволлари, келажакдаги ривожлантириш ва йўловчилар оқимини ошириш, ҳамда ходимларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Келиб тушган саволларга тушунтиришлар ва тўлиқ жавоблар берилди.
Йиғилиш якунлари бўйича парвозлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишида зарур чора-тадбирларни биргаликда амалга оширишга қарор қабул қилинди.