“Qanot Sharq” МЧЖда парвозлар хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Ўзавиация” агетлиги директори Т.Назаров “Qanot Sharq” МЧЖда парвозлар хавфсизлиги ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказди.
“Ўзавиация” агентлиги директори томонидан авиакомпанияда парвозларни ташкил этиш, ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатиш, ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар ташкиллаштирилганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди. Ташриф давомида авиакомпания ходимларининг шаҳсий қабули ташкил этилди.
Якуний брифингда парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги стандартларига риоя этиш ва уларни бажариш бўйича кўрсатмалар ва таклифлар берилди.