Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 1 февраль куни «Ўзавиация» агентлиги директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022-йилдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларда янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармонига доир тушунтириш ишлари амалга оширилди. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ҳамда унинг ишчи гуруҳи таркиблари. Стратегия беш босқичда амалга оширилади, уларнинг ҳар бири аниқ мақсадлардан иборат.
Юқорида қайд этилган Фармонни муҳокама қилиш якунлари бўйича келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, уни амалга ошириш бўйича Агентликнинг Йўл харитаси шакллантирилди.