Парвозлар хавфсизлиги куни
Бугун «Ўзавиация» агентлигида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2024 йил якунларига бағишланган “Парвозлар хавфсизлиги куни” йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни «Ўзавиация» агентлиги директори Т.Назаров кириш сўзи билан очиб бердилар. Ўз нутқиларида йиғилиш иштирокчиларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўз вақтида олиб борилган профилактика ишлари ҳамда жойларда олиб борилаётган профессионаллик ишлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси авиакомпаниялари ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича инспекциялар фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди. Мавжуд муаммоли масалалар ва хавфсиз парвозларни таъминлаш бўйича узоқ муддатли режалар муҳокама қилинди. Республикада фуқаро авиацияси фаолияти жадал ривожланиб бораётган бир шароитда кадрлар тайёрлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Йил якунлари бўйича парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш ИКАО талабларига мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.